АсосийSalomatlik

Қулоқ нега шанғиллайди?

'Қулоқ нега шанғиллайди?'ning rasmi

Таҳририятимизга келаётган хатлар ва телефон қўнғироқларда асосан катта ёшли одамлар қулоқ шанғиллаши ҳақида тушунча беришимизни сўраб мурожаат қилишади. Қулоқдаги шовқиндан қутулиш борасида мутахассислардан маслаҳат сўрашади. Бу борада саволларга қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари шифокори Ражаббиби Хўжаева қўйидагича жавоб берди:

–Қулоқ йўлидаги "Евстахий найи" деб аталувчи эшитув найининг сурункали яллиғланиши натижасида эшитув йўлига ҳаво ўтмайди. Унинг ёпилиши сабабли ичкарида – ўрта қулоқда ўзгариш пайдо бўлади. Вақтида даволанмаганда ноғора парда ичкарига ноғора бўшлиғига қараб тортилади ва яхши ҳаракатланмайди. Натижада эшитиш қобилияти пасаяди ва бемор қулоғида шанғиллаш ҳис қилади, шунингдек гапирган гапи ўзига бошқача эшитилади. 

Бу ҳолатни даволаш йўллари шуки, Евстахий найини очиш мақсадида бурун йўллари орқали ҳаво юборилади. Шу тариқа қулоқ йўлидаги ёпишиш ва бошқа тўсиқлар очилади. Агар ҳаво юбориш ёрдам бермаса, дори-дармон ва ферментлар юборилади. Шу усулда қулоқ йўлидаги яллиғланишлар сўрилиб кетади. Даволанишдан кейин қулоқ шанғиллаши йўқолади. Шу билан бирга, қулоқда шовқин эшитилса, бурун-ҳалқум йўлларидаги муаммоларни ҳам аниқлаб, бартараф қилиш керак.

Бошқа янгиликлар