АсосийSiyosat

Фарруҳ Абдуҳамидов: "Ёш мутахассислар хорижга чиқиб кетаётганининг сабаби иш йўқлиги эмас..."

'Фарруҳ Абдуҳамидов: "Ёш мутахассислар хорижга чиқиб кетаётганининг сабаби иш йўқлиги эмас..."'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “Менинг юртим” (My5), “Sevimli” ва “Milliy” телеканаллари ҳамкорлигида Media Hallда “Демократик дебат” бўлиб ўтди. Унда сиёсий партиялар вакиллари жамиятда мавжуд муаммолар ечими бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди

Муҳокамаларда Адолат СДП вакили Фарруҳ Абдуҳамидовнинг билдиришича ёш мутахассисларнинг хорижга чиқиб кетишига асосий сабаб бизда иш ўринлари йўқлиги эмас, мавжуд штатларда меҳнатга тўланадиган маош миқдори пастлиги ҳисобланади. Унинг айтишича ҳудудлардаги меҳнат биржаларига бориб текширилса, иш ўринлари кўп, аммо иш ҳақи қониқарли миқдорда бўлмагани учун мутахассислар бу бўш иш ўринларида ишлашни хоҳламаяпти.

Адолат СДП фаоли ўз чиқишида яна бир масалага эътибор қаратди. Унинг айтишича бугунги кунда ўқишга киришда иложи борича кўп квота ажратиляпти. Аммо контрактлар бўйича тўлов миқдори кўплиги талабаларни қийнаб қўйяпти. Демак талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш учун депутатлар контракт тўловларини камайтириш масаласини ҳам кўриб чиқиши керак бўлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар