1

Media Hall бугун «қайнайди»: “Демократик дебат”нинг бугунги сони жонли эфирда узатилади

ЖАМИЯТ 16.11.2019, 11:47
Media Hall бугун «қайнайди»: “Демократик дебат”нинг бугунги сони жонли эфирда узатилади

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “Менинг юртим” (My5), “Sevimli” ва “Milliy” телеканаллари тақдим этади: бугун 21.30 да, ҳар учта телеканалда, жонли эфирда бир ярим соатлик қизғин дебатга гувоҳ бўлишингиз мумкин. 

“Демократик дебат”нинг илк сонида томошабинлар айрим партия лидерларидан кўнгли тўлмади. Журналист ва блогерлар саволларига берилган жавоблардан қониқиш ҳис қилмади. Бу сафарчи? Сиёсий партиялар етарлича тайёргарлик кўрдими? Ток-шоуда ўзига хос технологик янгиликлар ва ижодий интригалар қўлланади. Бунақаси ҳали бўлмаган! Media Hall бугун «қайнайди»!

Ўтказиб юборманг, бугун 21.30 да, “Менинг юртим” (My5), “Sevimli” ва “Milliy” телеканалларида “Демократик дебат” жонли эфирда!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1