1

Давлат бюджетидан қайси тармоққа қанча харажат қилинган?

ИҚТИСОДИЁТ 19.11.2019, 15:04
Давлат бюджетидан қайси тармоққа қанча харажат қилинган?

2019 йил 9 ойлигида Давлат бюджети даромадлари 79 трлн. 159,5 млрд. сўмни ташкил қилди.  Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46.2 фоизга ўсди ҳамда белгиланган 73 трлн. 220,0 млрд. сўм режа 5 трлн. 939,5 млрд. сўмга ортиғи билан (108,1 фоиз) бажарилди. Ўз навбатида, Давлат бюджети даромадларининг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,9 фоизга етди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча қўмиталарнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди. 

Давлат бюджетининг ўтган 9 ойлиги якуни бўйича харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 86 трлн. 482,4 млрд. сўмни (аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 99,0 фоиз) ёки ЯИМ га нисбатан 23,9 фоизни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, Давлат бюджети умумий харажатларининг қарийб 53,2 фоизи, яъни 45 трлн. 970,9 млрд. сўми ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун сарфланди.

Хусусан, ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини (52,6 фоиз) ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 24 трлн. 193,2 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш харажатлари (нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари)га 3 трлн. 451,5 млрд. сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 10 трлн. 568,8 млрд. сўмни (ёки ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 23,0 фоизини) ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60,9 фоизга ўсиш қайд этилганини кўрсатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1