АсосийJinoyat

Жиззахда мактаб ўқувчиси фарзанд дунёга келтирди 

'Жиззахда мактаб ўқувчиси фарзанд дунёга келтирди 'ning rasmi

Жиззахда 9-синч ўқувчиси ўғил фарзанд дунёга келтирди. Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Жиззах шаҳар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Жиззах шаҳар 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли РШТЁИМнинг Жиззах филиалига мурожаат қилади. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

РШТЁИМнинг Жиззах филиалида унинг хомиладор эканлиги маълум бўлади. Унга Жиззах вилояти Перинатал марказига йўлланма берилган бўлиб, у шу куни 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтиради. 

Ҳолат юзасидан 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИО ФМБ қошидаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар