1

Марказий банк аҳолининг қарз юки кўрсаткичи тўғрисида маълумот берди

ИҚТИСОДИЁТ 22.11.2019, 14:39
Марказий банк аҳолининг қарз юки кўрсаткичи тўғрисида маълумот берди

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Марказий банк томонидан ўтказилган таҳлил натижалари мамлакатимизда аҳолининг қарз юки кўрсаткичи (кредит тўловларининг даромадга нисбати) 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоиз бандга ошганлигини кўрсатди. 

Ушбу таҳлил доирасида аҳолига ажратилган кредитлар бўйича жами 150 мингдан ортиқ шартномалар кўриб чиқилганда, ушбу шартномаларнинг 35,3 фоизида, шу жумладан автокредит шартномаларининг 67 фоизида, микроқарз шартномаларининг 37 фоизида ва истеъмол кредити шартномаларининг 25 фоизида қарз юки тавсиявий меъёрдан (50 фоиз ) юқори эканлигини кўрсатди.

Халқаро амалиётда аҳолининг қарз юки ошишини олдини олиш мақсадида ҳукумат томонидан ушбу масалани доимий равишда таҳлил қилиш ва зарур макропруденциал чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Аҳолининг қарз юки ҳаддан ташқари ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июль ПҚ–4400-сонли “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ушбу масала борасида халқаро амалиётдан фойдаланилган ҳолда “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисида”ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама учун Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилди (ID-8499).

Аҳолининг қарз юки ҳаддан ташқари ошиб кетишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг дастлабки босқичи сифатида қарз юкини ҳисоблаш тартиби даставвал банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан ажратиладиган микроқарзлар ва ломбардлар томонидан ажратиладиган кредитлар учун жорий этилмоқда.

Низом лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўплаб билдирилган таклифларни инобатга олиб, ушбу низом лойиҳаси қайта кўриб чиқилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси 10 миллион сўмга тенг ва ундан ошганда ҳисобланиши белгиланмоқда.

Қарз юкининг энг юқори кўрсаткичи эса 50 фоизгача оширилди.

Қайд этиш лозимки, мазкур ўзгартиришлар қарз юкини ҳаддан ташқари ошиб кетишининг олдини олиш билан бирга аҳолининг кенг қатламлари учун кредит олиш имкониятини чегараламайди. 

Хужжат лойиҳаси билан қуйидаги манзил орқали тинишиб чиқиш мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1