1

Ўзбекистонда Очиқ маълумотлар портали яратилади

HI-TECH 22.01.2015, 09:21
Ўзбекистонда Очиқ маълумотлар портали яратилади

2015 йилнинг 20 январ куни Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида тегишли вазирлик ва давлат идоралари вакиллари иштирокида “электрон ҳукумат”ни ривожланиш рейтингидаги “электрон хизматлар” субиндекси кўрсаткичларини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатларни “электрон хизматлар” субиндекси бўйича рейтингини шакллантиришда БМТ экспертлари томонидан мамлакатлардаги 8 та давлат органларининг миллий веб-сайтлари, шунингдек учта асосий кўрсаткич – электрон хизматлар, АКТ-инфратузилмаси ва инсон омилининг ривожланганлигига кўра баҳоланади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “электрон хизматлар” субиндекси бўйича ўрнини белгилашда Ҳукумат портали, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, шунингдек, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси веб-сайтларида мавжуд интерактив хизматлар, имкониятлар ўрганиб борилади.

Қайд этилганидек, мазкур давлат органларининг  веб-сайтлари Корея Республикасининг Ахборот жамияти миллий агентлиги (НИА) экспертлари томонидан ўрганилган ва  тавсиялар тайёрланган.

Шу билан бирга, йиғилишда  Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталини яратиш, онлайн хизматларни кўпайтириш, давлат органлари веб-сайтларини такомиллаштириш ва уларда очиқ маълумотлар бўлимини ташкил қилиш, Ҳукумат портали фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ҳам тақдимотлар тингланди. Хусусан, Очиқ маълумотлар порталини муваффақиятли ишга туширган Корея Республикаси, Ҳиндистон, Цингапур, АҚШ, Буюк Британия каби мамлакатлар тажрибаси ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мутахассисларга Очиқ маълумотлар портали фаолияти учун тегишли вазирлик ва давлат идораларининг очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш ва тақдим қилиш вазифаси юклатилди. Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1