1

Татаристон Президенти юртимизга ташрифини Самарқанддан бошлади

СИЁСАТ 25.11.2019, 20:50
Татаристон Президенти юртимизга ташрифини Самарқанддан бошлади

Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов бугун – 25 ноябрь куни ташриф билан юртимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, айни пайтда Р.Миннихонов Самарқанд шаҳрида юртимиздаги татар миллати вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Р.Миннихоновнинг 2017 йил сентябрь ойидаги юртимизга ташрифи ҳам Самарқанддан бошланган эди. Татаристон Президенти ўшанда Самарқанддаги тарихий-маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганди.

Бу галги ташриф дастуридан Самарқанд билан яқиндан танишиш ҳамда вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиш ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1