1

Ўзбекистонда 304 та веб-сайт интернет ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилган

HI-TECH 23.01.2015, 15:22
Ўзбекистонда 304 та веб-сайт интернет ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилган

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикасида Оммавий ахборот воситалари фаолияти, ривожланиши, эркинлиги кафолатлари тўғрисида таҳлилий маълумотни тақдим этди.

Ундаги баъзи маълумотларни қуйида келтириб ўтамиз.

Мамлакатдаги оммавий ахборот воситаларининг сони бугунги кунда 1392 тани (2015 йил 1 январь ҳолатига) ташкил этади. Булар 689 та газета, 283 та журнал ҳамда 100 та ТВ ва радиолардир.

Бугун республикада нодавлат ОАВ тез ривожланмоқда. Телеканал, радиоканаллардан ташқари веб-сайтлар ҳам ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилмоқда. 2015 йил 1 январь ҳолатига кўра 304 та веб-сайт рўйхатдан ўтказилди. Теле- ва радио каналлар ҳамда веб-сайтларнинг 79 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситасидир.

Ҳозирда мавжуд нодавлат босма ОАВ жами босма ОАВнинг 58,7 фоизини ташкил этади.

Агар 1990 йилда Республикада 9 та нашриёт фаолият кўрсатган бўлса, бугун уларнинг умумий сони 108 тага (2015 йил 1 январь ҳолатига) етган.

Яратилаётган кенг имконият сабабли, сўнгги йилларга келиб матбаа корхоналарининг сони ҳам ортиб борди. 1990 йилда Республикада 149 та босмахона фаолият кўрсатган, бугун уларнинг сони 1819 тани (2015 йил 1 январь ҳолатига) ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1