1

Ford автомобилни узоқдан туриб бошқариш технологиясини синовдан ўтказди

HI-TECH 27.01.2015, 09:51
Ford автомобилни узоқдан туриб бошқариш технологиясини синовдан ўтказди

Ford компанияси автомобилларни масофадан туриб бошқариш бўйича технология устида ишламоқда, дея хабар берди daryo.uz mail.ruга асосланиб.

Айни пайтда синовдан ўтказилаётган технология ҳайдовчидан ҳар қандай узоликдаги автомобилни бошқариш имконини беради, бунинг учун тўртинчи авлод тармоғи зарур, холос.

Ford тадқиқотлар ва технологиялар маркази Sudipto Aich дастурий таъминотини синовдан муваффақиятли ўтказди. 2400 км узоқликдаги автомобиль рул ва педаллардан иборат оддий ўйин манипулятори ёрдамида бошқарилди.

Ушбу технология машинани автоном бошқариш ўрнини боса олмайди, албатта. У автомобиллар турар жойларига машиналарни киргизиб, жойлаштириш ёки у ердан эгасига чиқариб бериш каби ҳолатларда истиқболга эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1