1

Интернетдан “қочиб кетадиган” жойлар

HI-TECH 28.01.2015, 10:09
Интернетдан “қочиб кетадиган” жойлар

Технологиялардан доимий фойдаланиш қаттиқ стрессга олиб келади. Оддий бир мисол, ҳар бир киши ҳар 6,5 дақиқада мобиль телефонидан хабар олиб туради. Бу бир кунда 150 марта дегани. Қанчалик кулгили бўлмасин, электрон почтаси борларнинг 59 фоизи ўз почталарини ҳожатхонадаликларида текшириб кўришаркан, 61 фоиз америкалик эса дам олишда эканликларида ишларидан хабардор бўлиш мақсадида почталарини текширишаркан. Аммо сайёрамизда шундай жойлар борки, уларда яшовчилар бундай машмашалардан йироқда, деб ёзади xabardor.uz

Америка Самоаси

Замонавий асримизда интернет, спутник телеканаллар кириб бормаган бирорта ҳам жой йўқ. Фақат Антарктида бундан мустасно. Аслида, у ерга бундай нарсаларнинг кераги ҳам йўқ. Ҳатто уммонлар устида ҳам юқорида санаб ўтганимиз, замонавий технологиялардан фойдаланса бўлади. Аммо буни қарангки, айрим давлатларда бунинг аксини кўриш мумкин экан. Масалан, Америка Самоасида. У Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган митти давлатдир. 2010 йил маълумотларига кўра, бу ернинг аҳолиси 55 минг нафар кишини ташкил этади. Мамлакатда интернет хизмати жудаям қиммат туради. Сабаби унга уланиш, бу ерда оддий иш эмас. Мамлакатда иккита меҳмонхонани инобатга олмаса, интернет нуқталари деярли йўқ. Ҳа, ҳақиқатда интернетдан зерикканлар учун ажойиб жой. Мобода интернетдан жудаям фойдалангиз келиб кетса, қўшни Савайи оролида интернет кафе бор. Чўнтагингизни қаппайтириб бораверинг.

Иллоккортоормиут

Гренландия — Ер юзидаги энг катта ва аҳоли кам яшайдиган орол. 2 130 800 км² га 57 минг нафар киши тўғри келади. Гренландиядаги биргина аҳоли пункти бу шарқий соҳилда жойлашган Иллоккортоормиут ҳисобланади. Аҳоли балиқчилик, айиқ ва китларни овлаш билан кун кечиради. Шаҳар майдонининг катталиги тахминан Англия майдони билан тенгдир. Бу ерда ҳар бир киши ҳисобига 388 квадрат метр майдон тўғри келади. Шаҳарча интернет касалига юлиққанлар учун айни мос маскан ҳисобланади. Чунки бу ерда интернет умуман ишламайди.

Эдинбург етти денгиз

Эдинбург етти денгиз цивилизациядан “қочиб кетиш” учун ажойиб жой ҳисобланади. Бу ер Тристан-да-Кунья оролининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, Буюк Британия мулки ҳисобланади. У ер юзидаги энг қадимий ва шу билан бирга унутилган оролларидан биридир. Энг яқин қирғоққа (унга энг яқин қирғоқ ЖАР соҳиллари) етиб олиш учун очиқ денгизда 2 816 км. масофони босиб ўтишга тўғри келади. Вулқонли бу оролда мобиль алоқа умуман ишламайди. Оролда яшовчи жами 259 киши учун биргина интернет кафе ишлаб туради.

Якутат

Аляска штатидаги ЯКУТАТ шаҳрида мобиль телефонлар умуман ишламайди. Якутат Аляска соҳиллари бўйлаб жойлашган бўлиб, бир чети Тинч океани билан туташиб кетади. Сайёҳлар ҳимояга олинган табиат манзаралридан истаганларича баҳраманд бўлишлари мумкин, бироқ бу қувончларини интернет орқали дўстлари билан бўлишолмайдилар. Айтганча, шаҳар соҳилида сёрфинг учишингиз ҳам мумкин. Музлаб қолмасангиз, албатта.

Саҳроий Кабир

Кўплаб ривожланаётган давлатларда, хусусан, Африкада интернетга кириш бевосита мобиль алоқа сифатига боғлиқ. “Икки йил муқаддам мен Саҳроий Кабирда бўлганимда интернетга киришга жудаям қийналганман, — дейди Грэм-Камминг. — Тез-тез узилиб қолар, жудаям секин ишларди. Лекин ҳар қалай интернетга кирса бўларди”. Чўлнинг Марокашга яқин қисмида мобиль алоқадан ва интернетдан қисман фойдаланса бўлади, аммо қолган 8,6 млн км² қисмида улар ҳақида батамом унутиш лозим бўлади.

Шварцвальд

Германиядаги машҳур ўрмон ҳисобланмиш Шварцвальд ўзининг ажойиб манзараси билан аллақачон сайёҳлар тилида достонга айланган. Бироқ бу ерда ҳеч қандай ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг имкони йўқ. “Huffington Post”нинг ёзишича трэвел-блогер Шерил Ховард маҳаллий аҳолига инглиз тилини ўргатиш мақсадида Шварцвальдга ташриф буюради ва унга маълум бир муддат интернетсиз яшаган ҳаёти жудаям маъқул бўлади.

Бай Хокоу

Кўпчилик саёҳатсевар кишиларга хавфлилиги боис Марказий Африка Республикасига бориш тавсия қилинмайди. Аммо унинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Дзанга-Сангха маскани саргузаштталаб сайёҳлар орасида анчайин машҳурликка эришган. Бу ердаги маҳаллий тропик ўрмонларда гориллалар, филлар, ўрмон буйволлари ва бошқа ёввойи ҳайвонлар яшайди. Воҳа ўртасида тадқиқот маркази ҳисобланмиш Бай Хокоу лагери жойлашган. Яқин-яқингача бу жой олимларнинг тор доираси ташриф буюрадиган макон ҳисобланади. Афсуски, бу ердаги маҳаллий аҳоли билан қурган суҳбатингиз мазмунини интернет орқали дўстларингизга маълум қила олмайсиз.

Грин-Бэнк

АҚШнинг Виржиния штатидаги Грин-Бэнк шаҳарчасида на мобиль телефон орқали убу кимга қўнғироқ қила оласиз, на SMS ёза оласиз, на интернетга кира оласиз ва на Bluetooth-узутгичдан фойдалан оласиз. Чунки бу ер миллий радио сокинлик зонасининг бир қисми ҳисобланади. Гап шундаки шаҳарчада миллий радиоастрономия расадхонаси жойлашган бўлиб, у ерда ўрнатилган парабола радиоантенна дунёдаги энг катта радиоантенна ҳисобланади. Унинг диаметри 100 метрни ташкил этади. У радиотўлқинларни, кометаларни, сайёраларни, узоқ галактикаларни ўрганиш мақсадида ўрнатилган. Шу боис бу ерда мобиль алоқа ва интернетдан фойдаланиб бўлмайди. Шаҳарчанинг 143 аҳолиси бу имкониятдан маҳрум этилган. 

Балки келажакда бу каби ҳудудлар сони кенгаяр. Масалан, Жанубий Америкада, Янги Гвинияда ва Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида замонавий тамаддундан йироқ ана шундай махсус ҳудадлар шакллантирилган.

Шимолий Корея ва яқин Шарқ

Қашшоқ давлатларда интернетга киришнинг умуман иложи йўқ, ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг 31 фоизи, ривожланган давлатларда эса 77 фоизи интернет хизматидан фойдаланади. Шу сабаб технологиядан қочиш учун жунгли ўрмонларига ёки шимолий қутбга бориш шарт эмас. 

“Биз Шимолий Кореяда интернетга кириш учун унча кўп трафикка эга бўлмадик, — дейди “CloudFlare” веб-трафик тарқатувчи марказида ишловчи Жон Грэм-Камминг. — Бу ҳолат Сурияда бўлган фуқаролар уруши даврида ҳам кузатилганди”. 

Хуллас калом, замонавий гаджетлар ва ижтимоий тармоқлардан қутулишни хоҳласангиз Пхеньянга ёки яқин Шарқнинг қайноқ бир нуқтасига билет олишингиз мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1