Ўзбекистонда янги турдаги тиш пломбаси яратилди

САЛОМАТЛИК 29.01.2015, 17:40
Ўзбекистонда янги турдаги тиш пломбаси яратилди

Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги стоматологик пломбалаш материали яратилди.  Бу ҳақда kun.uz нашри хабар беради.

Таркибнинг ўзига хослиги шундаки, у тиш емирилишининг олдини олади. Тегишли идораларга патент талабномаси юборилган, айни пайтда янги таркиб хусусиятларини ўрганиш давом этмоқда.

Ёш стоматолог Азиза Рўзибоева томонидан ишлаб чиқилган таркиб минераллар, смола ва сульфатларни ўз ичига олади. Улар керакли пропорцияда қўлланганда нафақат тишдаги ковакни тўлдириши, балки тишдаги кальцийнинг ювиб кетилиши натижасида емирилиш бошланишининг олдини олиши мумкин. Бундан ташқари, бу таркибдан ясалган пломбалар одатдагидан кўра кўпроқ сақланади. Кашфиётчининг фикрича, материал дори воситаси сифатида ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1