Қозоғистонннинг Оқтўбе(Актюбинск) вилояти ҳудудидан ўтган Самара-Чимкент автомобиль йўлида хорижликларни олиб кетаётган автобус бузилиб қолган. Бу ҳақда вилоят полиция департаменти маълум қилди, дея хабар берди “Халқ сўзи”
Полиция маълумотларига кўра, автобусда орт илгаги(подвеска) ишдан чиққан. Оқибатда пайвандлаш ишларига эҳтиёж туғилган. Салонда эса 54 киши бўлган. Улардан 50 нафари Ўзбекистон, тўрт нафари Тожикистон фуқароларидир.
Ушбу автобус Россиянинг Пермь шаҳрига кетаётгани маълум бўлди.
Қайд этилишича, транспорт воситаси бузилиб қолиб, трассада бир неча соат қолиб кетган. Одамлар эса совуқ салонда музлай бошлаган.
Полициячилар барча йўловчиларни яқин орадаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига олиб борган. У ердаги кафетерийда жабрланганларга иссиқ чой берилган. Полициячилар шундан сўнг пайвандлаш қурилмасини топиб бериб, носозликни бартараф этишга ёрдамлашишган.
Тузатилган автобус бир неча километр юриб, яна, бу сафар Иргиз туманида бузилиб қолган. Бу гал эса полициячилар фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари билан ҳамкорликда автобусни йўловчилари билан бирга кемпингга олиб келишган. Шундан сўнг автобус қайта таъмирланиб, Қизилўрда вилояти чегарасигача кузатиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январь куни соат 10:30 да Ақтўбе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Шимкент” трассасининг 1068 километрида, Калибай посёлкасидан 10км масофада “Икарус” автобуси ёниб кетган эди. Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. 52 нафар ўзбек фожиа қурбонига айланишган эди.
03.02.2023, 10:42
Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...30.01.2023, 12:13
Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...27.05.2022, 08:34
Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобус (электробус)га чиқишда унинг олд эшигидан, тушаётганда эса орқа эшиклардан фойдаланиш тартиби жорий этилди."Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати...19.10.2021, 08:01
Эквадорнинг Чимборазо вилоятининг марказий ҳудудида йўловчи автобус жарликка қулаб тушиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Аhora Mismo агентлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси...