1

Хотин-қизлар орасидан ахборот технологияларининг энг фаол билимдонлари аниқланди

HI-TECH 19.12.2019, 16:25
Хотин-қизлар орасидан  ахборот технологияларининг энг фаол билимдонлари аниқланди

2019 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “ITWomenUz” танлови ғолибларининг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади. 

Тадбирда хорижий ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари, АКТ сохаси бўйича мутахассислар, ОЎЮларининг талаба қизлари ва ўқитувчилари, “ITWomenUz” лойиҳаси иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И.Баситханова иштирок этади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги қошидаги Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center”, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда  Тошкент Ахборот технологиялари университети  билан ҳамкорлиқда жорий йилнинг 19 августидан бошлаб “ITWomenUz” - лойиҳаси илк маротаба амалга оширилди.

Мазкур лойиҳани амалга жорий қилишдан кўзланган мақсад хотин-қизларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига жалб қилиш, уларни мобиль илова, веб-сайт, дастурий маҳсулотларни яратиш, компьютер графикаси ва дизайнерлик  фаолиятига ўқитиш ҳамда дастурчи сифатида шаклланишларига кўмаклашиш орқали фрилансер сифатида бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Маълумот учун, айни пайтда мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида 28 минг 323 нафар дастурчи фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 8 минг 383 нафарини (29,5 фоизини) хотин-қизлар ташкил этади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан июль-август ойларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини оширишга ва ушбу соҳада ишга жойлашишга эҳтиёжи бўлган хотин-қизларни кўпроқ жалб этиш учун itwomen.wcu.uz сайти ишлаб чиқилиб, лойиҳада қатнашишни хоҳловчиларни онлайн тарзда рўйхатга олиш йўлга қўйилди.

“ITWomenUz” – лойиҳасининг якуний    босқичида ўз лойиҳаларини муваффақиятли якунига етказган дастурчи хотин-қизлар ўртасида “Энг яхши  мобиль илова”, “Энг яхши веб-сайт”, “Энг яхши дастурий маҳсулот”, “Энг яхши электрон плакат” номинациялари бўйича танлов ташкил қилинди. Мукаммал деб топилган ишларнинг муаллифлари "Энг яхши мобиль илова", "Энг яхши веб-сайт", "Энг яхши дастурий маҳсулот",“АКТ соҳаси бўйича энг яхшиинновацион лойиҳа”, "Энг яхши электрон плакат" номинациялари бўйича “ITWomenUz” танловининг ғолиби деб топилди.

Ғолибликни қўлга киритган дастурчи хотин-қизлар диплом, статуэтка  вақимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.      Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш истагида бўлган “ITWomenUz” - лойиҳасида  иштирок этган хотин-қизларга кредит маблағлари ажратиладиган бўлди.

       

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1