1

Владимир Грачёв: "Сайловда ҳақиқий сиёсий кураш кетаётганини, Марказий сайлов комиссияси жараёнларни тўғри назорат қилаётганини кўрдим"

СИЁСАТ 22.12.2019, 16:00
Теглар: сайлов, овоз, кузатувчи, Грачёв
Владимир Грачёв: "Сайловда ҳақиқий сиёсий кураш кетаётганини, Марказий сайлов комиссияси жараёнларни тўғри назорат қилаётганини кўрдим"

Бугун 22-декабрда республикамизнинг барча сайлов участкаларида узоқ кутилган сайлов жаранлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон фуқаролари фаол иштирок этишмоқда. Бир қатор сайлов округларида бўлиб халқимиз учун муҳим бўлган сайловларни кузатувган хорижлик эксперт, Россия Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Грачёв Владимир Владимировичнинг таассуротлари билан қизиқдик. У қуйидаги фикр-мулоҳазаларни билдирди:

–Менинг нуқтаи назаримга кўра сайловларга тайёргарлик жараёнлари жуда яхши ташкиллаштирилган. Бу айнан округлардаги ташкилий ишларда, комиссия аъзолари таркибида ҳамда тарғибот материалларини тайёрлашда яққол намоён бўлмоқда. Шу билан бирга, фикримча сайловнинг ўзи ҳам қонунлар доирасида жуда демократик, шаффоф муҳитда ўтмоқда. Одатда одамлар сайлов ҳақида гапирганда умумий, рамзий гапларни гапиради. Аммо мен Тошкентдаги сайловларда фуқароларнинг самимий суҳбатларига гувоҳ бўлдим. Овоз беришга келган одамларнинг кайфиятида, гап-сўзларида, кўтаринки руҳиятида уларнинг келажакка ишончи сезилиб турибди. Бу одамни қувонтиради, албатта. 

Шувни ҳам айтиш керакки, ҳатто бир участкада экологик партиядан қўйилган номзод четлатилгани, унинг тарғибот материаллари олиб ташланганини кўрдим. Бу менда ижобий таассурот уйғотди. Демак шу ҳолатнинг ўзи бу ерда ҳақиқий сиёсий кураш олиб борилаётганини, Марказий сайлов комиссияси жараёнларни тўғри назорат қилаётганини билдиради. 

Манзура Бекжонова

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1