Токент шаҳар ҳокимлиги Матбуот ҳизматининг хабар беришича, бу йилги сайловларда Тошкент шаҳридаги 60 та сайлов округидан 46 тасида депутатликка номзодлар 50 % дан ортиқ овоз тўплаб, Тошкент шаҳар депутатлигига лойиқ деб топилган. 14 та сайлов округида эса номзодлар етарли овоз тўплай олмагани учун қайта сайлов орқали аниқланади. Натижаларга кўра, Тошкент шаҳар сайлов округларида:
"ЎзЛиДеп" - 16 нафар;
"Халқ" ДП - 9 нафар;
"Миллий тикланиш" ДП - 9 нафар;
"Адолат" СДП - 8 нафар;
Экологик партия - 4 нафар номзодлар депутатликка сайланди.