1

Энг ғаройиб кўринишдаги флешкалар ҳақида ҳамма нарса

HI-TECH 06.02.2015, 14:34
Энг ғаройиб кўринишдаги флешкалар ҳақида ҳамма нарса

USB мосламаси учун илк бор 1999 йили АҚШда патент олинган. 2000 йили эса USB мосламаси (флеш-тўплагич) IBM компанияси Исроилда фаолият юритувчи M-Systems компанияси билан ҳамкорликда мухандис Дова Моран бошчилигидаги Амир Бан ва Оран Огданлар ёрдамида кичик кўринишдаги, ўша вақтда M-Systems DiskOnKey деб номланган USB мосламаларини ишлаб чиқаришни бошлаган.

Айни USB мосламалар ишлаб чиқариш аввалида 8 Мбайт хотирага эга бўлган. Ўша вақтларда бу CD ҳамда RW CD дисклар хотирасидан 5 баробар кўпроқ эди. Илк USB мосламанинг нархи 49 АҚШ долларини ташкил этган.

Ҳар бир нарсанинг фойдали ва ютуғи ва камчилиги бўлгани каби, ушбу  USB мосламаларда ҳам айни жиҳатга аҳамият қаратиш лозим.

USB мосламаларнинг афзалликлари:

  • USB мосламалар универсал техник восита саналади. Сабаби уларни компьютер, ноутбук, нетбук, планшет, телефон, DVD ускунаси, аудио мосламалар, автомобил каби кўплаб бизга керакли бўлган техник воситаларга улаш ва бизга керакли маълумотни олиш имконияти мавжуд.
  • Ҳамжимининг кичиклиги, уни олиб юришдаги қулайликни беради.
  • Гарчи ҳажми кичик бўлсада, бугунги кунда 1, 2, 4, 8, 16, 32 МБ хотирага эга бўлган флешкалар мавжуд.
  • Юқори босим, юқори иссиқлик даражаси, совуқ унга таъсир қилолмайди. Яъни USB мослама ичидаги маълумот сақланади.
  • Шовқинсиз ишлаши ҳам унинг катта афзалликларидан бири дейиш тўғри бўлади. Чунки иш вақтида шовқин чиқариши ноқулайлик келтириб чиқариши мумкин бўларди.
  • Электр энергия манбаининг жуда кам миқдорда сарф қилиши. Айтиш лозимки, уни ишлатиш учун 100 мАс керак бўлади холос.
  • Узоқ муддат давомида унда турли маълумотларни сақлаш, ёзиш, ўчириш, кўчириш имконияти мавжуд бўлади. (5 йил)

USB мосламаларнинг качиликлари:

  • Одатда USB мосламанинг порти фақат бир томонлама техник воситага тиқилиши лозим бўлади. Аксарият ҳолатларда айнан мана шу туфайли ҳам USB мослама бузилади ёки ишдан чиқади.
  • Радиацияга сезувчанлиги баланд.
  • Сувга тушиб кетган ёки нам жойда қолган тақдирда USB мослама бузилиши аниқ.

Кўриб турганингиздек USB мосламаларнинг афзалликлари унинг камчиликларидан кўра кўпроқ. Бундан ташқари техника ривожланаётган бир вақтда уларнинг ҳаётимиз ва ишимиз унумидаги ўрни ниҳоятда беқиёс. Маълумотлар сўнгида USB мосламанинг узоқ муддат сизга хизмат қилиши учун яна бир маслаҳатни бериб ўтишни лозим деб топдик. Бу ҳам бўлса ичига маълумот ёзилган ёки кўчириб олинган USB мосламани бирданига компьютер, ноутбук умуман техник воситадан суғуриболишга шошилманг. USB мослама маҳсус тугма орқали техник воситадан узилиши, фақат шундан сўнггина техник воситасидан суғурилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Эътиборингизга бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган ғаройиб кўринишдаги USB мосламалар кетма-кетлигини ҳавола этамиз.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1