1

Жанубий Кореяда робот-чангютгич ўз эгасига ҳужум қилди

HI-TECH 07.02.2015, 12:23
Жанубий Кореяда робот-чангютгич ўз эгасига ҳужум қилди

Жанубий Кореяда яшовчи аёл ўзининг чангютгич роботи томонидан ҳужумга учради, деб хабар бермоқда daryo.uz «Российская газета»га асосланиб.

Қайд этилишича, 52 ёшли аёл полда ётиб дам олаётганида чангютгич унинг уйида тозалаш ишларини бажараётган бўлган. Бундай қурилмалар кичик чиқиндиларни олиш учун пастки қисмида жойлашган кичик айланувчи мосламалардан фойдаланади. Айнан шу мослама аёлнинг сочларини тутиб, чангютгич ичига тортгани тахмин қилинмоқда.

Жабрланувчи уйда ёлғиз бўлган, ён-атрофда ёрдам берадиган ҳеч ким бўлмаган. Телефонгача етиб олган аёл қутқарув хизматини чақирган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар кўплаб жиддий жароҳатлар олган аёлни қутқариб олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1