1

Фаррух Дўстов яккаликда чорак финалга чиқди

СПОРТ 11.02.2015, 18:53
Фаррух Дўстов яккаликда чорак финалга чиқди

Италиянинг Бергамо шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Фаррух Дўстов юртимиз спорт шарафини ҳимоя қиляпти.

Бир неча соат аввал мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси яккаликнинг иккинчи давраси доирасида ўтказилган учрашувини ғалаба билан якунлади. Дўстов бельгиялик Максим Аутомни 7:6(7:0), 6:3 ҳисобида таслим этиб, чорак финалга чиқди. Бу ҳақда olamsport.com  нашри хабар бермоқда.

Таққослаш учун бельгиялик теннисчи дунё рейтингида 196-поғонадан жой олган бўлса, ҳамюртимиз 118-ўринни эгаллаб турибди. Бироздан сўнг Фаррух Дўстовнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1