1

Президент Ўзбекистонда коррупцияга ботган ва энг оғриқли соҳаларни номма-ном санади

СИЁСАТ 21.01.2020, 14:21
Президент Ўзбекистонда коррупцияга ботган ва энг оғриқли соҳаларни номма-ном санади

Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Қўшма мажлис бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузаси эшитиляпти.

Давлат раҳбари яқин дақиқаларда Бош вазирнинг тасдиқланиши ҳақида сўз юритиб, ҳукумат вакиллари олдида бир қанча оғриқли соҳаларда қилиниши керак бўлган вазифалар борлигини маълум қилди. 

Хусусан, вазирлик ва ташкилот  раҳбарларига мурожаат қилиб, йиллар давомида энг оғриқли бўлган соҳаларни санаб берди:

“Уларнинг энг аввалида ёқилғи-энергитика соҳаси турибди, йиллар давомида бу соҳа коррупция ботқоғига ботиб кетди. Шунингдек, Геология, Транспорт, Қурилиш, Сув таъминоти, Тадбиркорлик, Иш билан таъминлаш, Уй-жой, Коммунал соҳаларида бир неча йиллардан буён йиғилиб кетган муаммолар ётибди.

Ушбу соҳада фаолият юритаётган раҳбарлар ўз ишини тўлақонли эплай олмаяпти. Биргина “Ўзбекнефтгаз”га бир нечта раҳбарлар келиб кетяпти, бироқ уларнинг ҳеч бири соҳадаги муаммоларни ҳал эта олгани йўқ. Жуда кўп вазирлар ўзига топиширилган вазифаларни бажара олмаяпти. Бизда ана шундай муаммоларни бартараф этишга қодир кадрлар етишмайди” 

— дея таъкидлади давлат раҳбари.  Шунингдек, Соғлиқни сақлаш ва Олий таълим тизимини энг коррупцияга ботиб кетган соҳа эканлигини алоҳида далиллар билан қайд этди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1