1

Ўзбекистонда саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда

САЛОМАТЛИК 17.02.2015, 13:40
Ўзбекистонда саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ўтказилаётган ушбу ҳафталикда вилоятдаги тиббиёт муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи олим ва юқори малакали шифокорлари иштирок этмоқда. Бу ҳақда uz24.uz нашри minzdrav.uz маълумотлари асосида хабар беради.

16 февральдан бошланган тадбирда аҳоли, айниқса, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда кексаларни тўлиқ, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Саломатлик ҳафталиги доирасида қишлоқ врачлик пунктлари, марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар шифокорлари хонадонларда бўлиб, жисмоний имконияти чекланган ёши улуғ инсонларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларнинг тиббий маданиятини юксалтириш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бормоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1