Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнирнинг ўтказилиши бекор қилинган эди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Токио-2020 Олимпиадасининг бокс бўйича лицензион мусобақасини ташкил этувчи қўмита баҳслар Ухандаги коронавирус сабабли қолдирилгани ҳақида барча бокс федерацияларига хат юборган.
Унга кўра, Осиё ва Океания мамлакатлари боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунларига кўчирилди. Айни пайтда ташкилий қўмита Хитойдан бошқа мамлакатда ушбу мусобақани ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Ташкилий қўмита бу борада миллий федерацияларга расмий хабар юбориши ҳақида хатда алоҳида таъкидланган.