1

Франция, Италия, Германия ва Испания олимлари Робот-боғбонни яратишмоқда

HI-TECH 26.02.2015, 11:53
Франция, Италия, Германия ва Испания олимлари Робот-боғбонни яратишмоқда

Франция, Италия, Германия ва Испания виношунослигида катта узумзор боғларда хизмат қилиши учун робот-боғбон яратиш бўйича лойиҳа устида кучларни бирлашишга қарор қилинди.

ВинеРобот қўшма ишланмаси тўрт ғилдиракли корпусдан иборат бўлиб, турли датчиклар билан жиҳозланган.

Робот таъминот манбаини қуёш батареясидан олиб, ГПС навигация ёрдамида ҳаракатланади. ВинеРобот турли технологиялар ёрдамида тупроқ намлиги, ток навдасининг вегетатив ўсиш фазаси, узум меваларининг пишиб-етилиш даражаси ҳақида маълумотлар жамлаши ва симсиз йўлдошли тармоқ орқали мобил қурилмаси иловасига узата олади. Бу маълумотларни қурилма фойдаланувчиси таҳлил этиб, узумзор парваришининг навбатдаги қадами ҳақида фикр юритиши мумкин. Ташкилотчи-ларнинг фикрига кўра, Робот-боғбон оддий боғбондан кўра тез меҳнат қилиши, масалан, маълумотлар жамловчи дронларга нисбатан аниқ ишлаши ва унинг меҳнати анча арзонга тушиши шубҳасиздир. Лойиҳани кейинги йил охирага қадар якунлаш режалаштирилган.

Манба: uz.infocom.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1