1

Смартфонлар коронавирусга қарши курашишда ёрдам беряпти

HI-TECH 16.02.2020, 17:40
Теглар: смартфон, коронавирус
Смартфонлар коронавирусга қарши курашишда ёрдам беряпти

Япониянинг Иокогама шаҳри порти яқинида 3700 йўловчиси бўлган “Принcесс Диамонд” круиз лайнери карантинда сақланаётгани хусусида аввал хабар бергандик. Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари кемадаги беморларга ёрдам бериш учун уларга смартфон тарқатишни маслаҳат беришди.

Мобил қурилма йўловчиларнинг шифокор билан масофадан туриб боғланиш ва тиббий маслаҳат олишлари учун зарур деб топилди.

Дастлаб карантиндаги одамларга унча қиммат бўлмаган Aндроид-смартфонлар етказиб бериш режалаштирилаётган эди. Бироқ бу телефонларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус иловаси тўғри ишламаслиги маълум бўлгач, лайнерга 2 мингдан зиёд Aппленинг “iPhone 6s” қурилмаси етказиб берилди.  

16-февраль кунги маълумотларда, кемада касалланганлар сони 355 кишини ташкил қилгани айтилмоқда. 11 йўловчига кемадан туширишга рухсат беришди, аммо улар қуруқликда карантинда сақланмоқда. Қолганлари озод қилинмайди, чунки касаллик белгилари кўринмаса ҳам уларда вирус йўқлигини ишончли тарзда текшириш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1