АсосийБу қизиқ

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 27 апрель учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

'Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Унга кўра, душанба куни ёғингарчиликсиз ўтиши, ҳарорат 35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража, чўл ҳудудларида кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сунъий интеллект сабаб 70 мингдан ортиқ ходим ишсиз қолди'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.04.2026 14:27

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.04.2026 03:03

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'BTS яратувчисига қарши тергов: нималар аниқланмоқда?'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.04.2026 10:57

    BTS яратувчисига қарши тергов: нималар аниқланмоқда?

    Полиция Банг Ши-Ҳюкни HYBE компаниясини биржага чиқариш режалари бўйича инвесторларни чалғитганликда айбламоқда.

    'Шайхонтоҳур туманида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.04.2026 06:24

    Шайхонтоҳур туманида ёнғин чиқди

    Шайхонтоҳур туманида 24 апрель куни кечқурун кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди.

    'Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.04.2026 03:03

    Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

    “Ўзгидромет” 25 апрель куни кузатиладиган об-ҳово прагнозини маълум қилди.

    'Эрон ЖЧ–2026 да иштирок этади'ning rasmi

    Бу қизиқ 23.04.2026 14:39

    Эрон ЖЧ–2026 да иштирок этади

    Эрон миллий терма жамоаси 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиши расман тасдиқланди.