АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Фарғона халқаро аэропортини ривожлантириш бўйича тақдимотни кўриб чиқди.

'Шавкат Мирзиёев Фарғона аэропортини модернизация қилиш концепцияси билан танишди'ning rasmi

Маълум қилинишича, аэропорт терминали 30 йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият юритиб келмоқда ва бугунги кунда унинг ўтказувчанлик қуввати ҳамда хизмат кўрсатиш имкониятлари замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермай қолган.

Шу боис парвозлар географиясини кенгайтириш, иқтисодий фаоллик ва сайёҳлар оқими ўсишига мос равишда инфратузилмани комплекс ривожлантириш режалаштирилган. Тақдимотда учиш-қўниш йўлагини узайтириш ва кенгайтириш, аэродромни модернизация қилиш, янги йўловчи ва юк терминаллари барпо этиш масалалари кўриб чиқилди.

Майдони 20 минг квадрат метр бўлиши кутилган янги йўловчи терминали соатига 1,2 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Қўшимча самолёт тураргоҳлари барпо этилиб, ҳаво кемаларини сақлаш имконияти 10 тагача етказилади.

Янги терминалда кенг кутиш заллари, замонавий сервис нуқталари, қулай рўйхатдан ўтиш ва назорат тизимлари, шунингдек, юқори мартабали меҳмонлар учун алоҳида хизмат кўрсатиш шароитлари яратилиши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари аэропорт ҳар қандай ҳудуднинг “дарвозаси” эканини таъкидлаб, замонавий сервисни йўлга қўйиш ҳамда ёндош хизмат тармоқларини ривожлантириш бўйича тавсиялар берди. Лойиҳани халқаро стандартлар асосида хорижий операторлар иштирокида амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Маълум қилинишича, лойиҳа амалга оширилса, Фарғона водийсида транспорт боғлиқлиги кучайиб, сайёҳлар оқими ортиши ва ҳудуднинг логистик марказ сифатидаги мавқеи мустаҳкамланиши кутилмоқда. Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи якунланиб, давлат раҳбари Тошкентга қайтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари  билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:20

    Президент Фарғонадаги IT-паркнинг шарт-шароитлари билан танишди

    Эслатиб ўтамиз, ушбу мажмуа давлат раҳбарининг 2024 йил август ойидаги ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида барпо этилган.

    'Хоразмда “Урганч-1” насос станциясини модернизация қилиш масаласи кўтарилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 02:56

    Хоразмда “Урганч-1” насос станциясини модернизация қилиш масаласи кўтарилди

    Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи доирасида вилоят ва туманлар раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

    'Марғилонда Бурҳониддин Марғиноний мажмуаси очилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 02:51

    Марғилонда Бурҳониддин Марғиноний мажмуаси очилди

    Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мажмуа Фарғона водийси маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

    'Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат 27.04.2026 14:21

    Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади

    Лондонда бўлиб ўтаётган ушбу форум эса Темурийлар меросининг замонавий дунёда ҳам халқлар, давлатлар ва илмий жамоаларни бирлаштиришда муҳим ўрин тутаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

    'Президент Қувасойдаги керамогранит заводи фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 27.04.2026 10:13

    Президент Қувасойдаги керамогранит заводи фаолияти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Қувасой шаҳридаги Crown Ceramic қўшма корхонасида керамогранит плиталар ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

    'Президент Фарғонага боради'ning rasmi

    Сиёсат 27.04.2026 05:34

    Президент Фарғонага боради

    Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.