Андижон вилоятида 15 ёшли қиз ўзини каналга отиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Даракчи.уз'га маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу мудҳиш ҳодиса жорий йилнинг 30 июль куни юз берган. Марҳамат тумани, Эрши МФЙ, Нодирабегим кўчасида яшовчи 16 ёшли қиз тахминан соат 02:30 ларда Эрши МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали устига қурилган автомобиль йўли кўпригидан каналга ўзини ташлаган. Сўнг сувда оқиб кетган.
Тезкор қидирув ишлари давомида вояга етмаган қизнинг мурдаси 1 июль куни Жанубий Фарғона каналининг Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






