Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида синтетик наркотик воситаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида маълум қилинди.
ДХХ, ИИВ ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1994 йилда туғилган, Яқин Шарқ давлатларидан бирининг фуқароси дала майдонидаги хufия жойдан 970 грамм “Мефедрон” моддасини олиб кетаётган вақтда ушланди.
Тадбир давомида гумонланувчининг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги вақтинча яшаш хонадонда ҳам тинтув ўтказилиб, 2 дона электрон тарози, термоизоляцион материаллар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






