АсосийSport

Гандбол: Наврўз байрам куни Ўзбекистон – Ҳиндистон ўйини бўлиб ўтади

Гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичини 3-ўринда якунлади. Терма жамоамиз гуруҳ етакчилари Қозоғистон ҳамда Хитойга мос равишда 23:40 ва 15:42 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Гонконг ҳамда Индонезиядан эса 35:16 ва 73:6 ҳисобларида устун келинди. Энди терма жамоамиз эртага, 21 март куни 5-8 ўринлар учун ўйинда Ҳиндистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради

Терма жамоамиз Осиё чемпионатида 5-ўринни эгаллаш учун аввалига Ҳиндистон, кейин эса Эрон – Гонконг терма жамоалари учрашуви ғолибини ҳам енгиши талаб этилади.

Осиё қитъаси учун жаҳон чемпионатига 3,5та ўрин ажратилган бўлиб, совринли учликдан жой олган терма жамоалар тўғридан-тўғри ЖЧ-2015 йўлланмасига эга бўлишади.

Айнан эртага ўтказиладиган Қозоғистон – Япония ҳамда Хитой – Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйинлардан сўнг ЖЧ-2015нинг 3 та иштирокчиси аниқланади. Бронза медали учун баҳсда мағлуб бўлган терма жамоа эса плей-оффда бошқа қитъа жамоаси билан йўлланма тақдирини ҳал қилади.

 

    Бошқа янгиликлар