1

Жанубий Кореяга қарши учрашувни Рюжи Сато бошқаради

СПОРТ 24.03.2015, 16:06
Жанубий Кореяга қарши учрашувни Рюжи Сато бошқаради

Хабарингиз бор, яна уч кундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳс юритади. Мазкур учрашувдан тўрт кун ўтиб эса термамизни Япония билан бўладиган ўйин кутиб турибди. Кеча бош жамоамиз пойтахтимиздаги “Жар” стадионида машғулот ўтказгани ҳақида маълумот берган эдик. Мазкур бошланган йиғин Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа учун олдинда турган масъулятли беллашувлар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

ЎФФ расмий сайтининг хабар беришича, Жанубий Корея ҳамда Японига қарши ўртоқлик ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Шундай қилиб, 27 март куни, Жанубий Кореяга қарши учрашувни япониялик ҳакамлар бошқариб боради, дея хабар беради sports.uz нашри.

Бош ҳакам: Рюжи Сато

Қанот ҳакамлар: Тору Сагара, Тошиюки Наги

Ёрдамчи ҳакам: Хйонг Жин Гой (Ж. Корея)

Японияга қарши учрашувни эса австралиялик ҳакамлар бошқаради.

Бош ҳакам: Стрейбр Деловски

Қанот ҳакамлари: Жеймс Крим; Пол Сетранголо

Ёрдамчи ҳакам: Бенжамин Уилямс

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1