1

Бугун жаҳон чемпионатига старт берилади

СПОРТ 25.03.2015, 12:56
Бугун жаҳон чемпионатига старт берилади

Бугун Хитойнинг Шанхай шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади. Икки кун давомида ташкилотчилар мусобақа иштирокчиларини ва делегацияларни кутиб олиб, чемпионат олдидан семинарлар ўтказишди. Хабар берганимиздек, ушбу дунё биринчилигида ҳам вакилимиз Миша Ге иштирок этади. Бу ҳақда olympic.uz хабар бермоқда.

Эркаклар ўртасидаги қисқа дастур 27 март санасида бўлиб ўтса, 28 март куни эркин дастурдан сўнг ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Бўлажак мусобақада юртдошимизга омад тилаб қоламиз. Турнир тақвими билан танишинг: 

Турнир тақвами

Чоршанба, 25 март

Муз устида рақс, қисқа дастур

Жуфтлик, қисқа дастур

Пайшанба, 26 март

Аёллар, қисқа дастур

Жуфтлик, эркин дастур

Жума, 27 март

Муз устида рақс. Эркин дастур

Эркаклар, қисқа дастур

Шанба, 28 март

Аёллар, эркин дастур

Эркаклар, эркин дастур

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1