АсосийSport

Пляж футболи: Жамоамиз Осиё Чемпионатини ғалаба билан бошлади

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувда БААни 6:5 ҳисобида мағлуб эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий сайти хабар беради

Аҳад Юсупов бошчилик қилаётган жамоамиз кеча гуруҳнинг дастлабки ўйинида Фаластин билан учрашишлари керак эди. Лекин Фаластин мусобақага келмагани учун гуруҳда 3 та жамоа плей-оффга бериладиган икки йўлланма учун баҳс олиб бориши ойдинлашганди.

Кеча ўтказилган гуруҳнинг илк ўйинида БАА Ироқдан 7:5 ҳисобида устун келганди.

Энди эртага Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушади.

    Бошқа янгиликлар