Шу йилнинг 27-29 март кунлари Туркиянинг Самсун шаҳрида дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнир ўтказилади. Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 70 давлатидан 566 нафар спортчи (360 нафар эркак – 206 нафар аёллар) жами 14 вазн тоифасида ғолиблик учун беллашадилар. Бу ҳақда olamsport.com маълумот беради.
Гран-При турнирида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналиши боис, татамида кечадиган ҳар бир беллашув ўта муросасиз рухда кечиши кутилмоқда.
Ушбу турнирда 12 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси иштирок этади. Айни кунларда терма жамоамиз аъзолари бўлажак нуфузли мусобақага қизғин ҳозирлик кўришмоқда.
Қуйида, Гран-При турнирида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоамиз таркиби берилган:
60 кг. Шарофиддин Лутфуллаев, Диёрбек Ўрозбоев
66 кг. Ришод Собиров
73 кг. Сарвар Шомуродов, Ғиёсжон Бобоев
81 кг. Яҳё Имомов, Шахбоз Собиров
90 кг. Шерали Жўраев, Давронбек Сатторов
-100 кг. Рамзиддин Сатторов
+100 кг. Абдулла Тангриев, Болтабой Болтаев





