1

Тошкент ҳайвонот боғида овқатдан заҳарланиш туфайли яна бир жонивор нобуд бўлди

ЖАМИЯТ 26.03.2015, 16:07
Тошкент ҳайвонот боғида овқатдан заҳарланиш туфайли яна бир жонивор нобуд бўлди

Ҳайвонот боғидаги икки ёшли Африка буғуси ташриф буюрувчилар томонидан берилган озиқ-овқатдан заҳарланиш натижасида нобуд  бўлди. Айтиш лозимки, бундай ҳолат Тошкент ҳайвонот боғида биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Шу боисдан яқинда боғ маъмурияти ҳайвонларни зарарли овқатлардан ҳимоялаш мақсадида келувчиларга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаб қўйган эди

Аниқланишича, жонивор асосан полиэтилен халта, нон маҳсулотларидан заҳарланганини ҳамда нон антилоплар учун қатъиян ман этилишини маълум қилди.

Ташриф буюрувчилар фақатгина ҳудуд ичида жойлаштирилган махсус сотув жойларидан рухсат берилган маҳсулотларни сотиб олиши ва жониворларни озиқлантириши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1