1

Димитриос Баколас: “Ўзбекистон ўз мисолида танлаб олинган ривожланиш йўлининг муваффақиятли эканлигини намойиш этмоқда”

ЖАМИЯТ 27.03.2015, 11:14
Димитриос Баколас: “Ўзбекистон ўз мисолида танлаб олинган ривожланиш йўлининг муваффақиятли эканлигини намойиш этмоқда”

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказининг ходимлари сайлов жараёнини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари билан танишишда давом этмоқдалар.

Бизнинг навбатдаги суҳбатдошимиз “Europian Profiles S.A” компаниясининг президенти, “Греция – Ўзбекистан” дўстлик жамияти раиси Димитриос Баколас бўлди:

- Мен Ўзбекистонга яна келганимдан хурсандман,– деди у. – Компаниямиз 10 йил муқаддам Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш лойиҳасини амалга ошириш ишлари билан шуғулланган. Шунингдек, Олий Мажлис вакиллари билан ҳамкорликда икки палатали парламент механизмини ишлаб чиқиш устида ҳам иш олиб борганмиз. Бугун парламент механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлар муваффақиятли амалга оширилганлиги баробарида босқичма-босқич олдинга қараб ҳаракатланмоқда.

Бугун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз вазифаларини жуда тўғри ва халқаро меъёрларга мувофиқ равишда бажармоқда. Қолаверса,  барча давлатлар эртами-кечми ҳокимият марказлашувидан чекинишга рўбаро бўлади. Бу Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Бундай ҳолат мамлакатда демократия даражаси ўсишининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Ўйлайманки, Ўзбекистонда сўнгги икки йил мобайнида ўтказилган конституциявий ҳамда қонунчилик ислоҳотлари бу жараённинг ўсувчан эканлигини яққол намоён этди. Ўзбекистон ўз мисолида танлаб олинган ривожланиш йўлининг муваффақиятли эканлигини намойиш этмоқда.

Ҳозир, мамлакат учун муҳим воқеалар арафасида бу алоҳида аҳамиятга эгадир. Шуниси аниқки, сайловга барча сиёсий партиялардан бир йўла тўртта номзоднинг илгари сурилиши мамлакатнинг босқичма-босқич демократлашуви тасдиғи ҳисобланади. Бу эса аҳолида муқобиллик имконияти, яъни танлаш имконияти борлигини кўрсатади. Улар онгли равишда муносиб номзодга овоз беришади.

Мен кузатувчи сифатида Ўзбекистонда бўлишим чоғида халқ бу сайлов жараёнини қайдай қабул қилаётгани, бугун аҳоли қай даражада фаол эканлиги, Ўзбекистонда сайловолди компанияси нақадар кенг ва ҳаммабоп ҳамда сифатли амалга оширилгани билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида эътибор қаратаман. Ўз-ўзидан аёнки, ҳамма нарса таққослашда аён бўлади – ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда кўп ишлар қилинди, инфратузилма йўлга қўйилди, аҳолининг ҳаёт даражаси ҳамда сифати ортиб бормоқда. Ўйлайманки, мамлакатингиз учун ҳали ҳаммаси олдинда. Истиқбол йўлида ҳаётга тадбиқ этилаётган ишлар ўз натижаларини беради.

Манаба: Uzbekistan Today ахборот агентлиги

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1