Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январьдаги 11-сонли “Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини амалга ошириш мақсадида Давлат статистика қўмитаси томонидан қурилиш ташкилотлари ва саноат корхоналарининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда корхона Паспортини электрон тўлдириш тизими ишлаб чиқилди. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлиги хабар беради.
Ушбу тизимга http://passport.stat.uz манзили орқали ўтиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январьдаги 11-сон Қарорида ўрнатилган талабларга жавоб берадиган ташкилотлар рўйхати билан “Korxona Pasporti” саҳифасида танишиб чиқишингиз мумкин.





