Sevimli

Энг ғаройиб ва бетакрор кактуслар

ДУНЁ 27.03.2015, 17:38
Энг ғаройиб ва бетакрор кактуслар

Кўпчилигимизнинг компьютерларимиз олдида катта ёки кичик кактуслар туради. Олимларнинг фикрларига кўра, кактус компьютердан чиққан зарарли нурларни ўзига олади ва инсонниана шу зарарли нурлардан ҳимоялайди.

Аслида кактуслар дунёнинг кўплаб мамлакатларида қадрланади. Гуллайдиган турлари эса кенг етиштирилади. Декоратив, фойдали ўсимлик бўлиш билан бирга улар доривор ўсимлик сифатида ҳам ишлатилади. Баъзиларининг гуллари касалликлар учун дори ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Аслида кактуснинг ҳар қандай турини етиштириш, ўстириш қийин. Айниқса агар бу гуллайдиган кактус тури бўлса. Энг аввало кактусларнинг тури ва номланишини билиш лозим. Чунки ҳар бир тур алоҳида эътиборни талаб қилади. Бунинг учун кактуслар ҳақидаги маҳсус китоблар, қўлланмаларни харид қилиш мумкин.

Кактус сўзи лотин тилида кўп йиллик ўсимлик маъносини англатади. Аслида эса у қадимги грек тилидан олинган бўлиб, κάκτος – номаълум ўсимлик маъносини англатган. Улар асосан 4 та турга бўлинади. Афсоналарда айтилишича, ушбу ўсимликлар бундан 30-40 миллион йил аввал ҳам бўлган.

Кактусларнинг 50 000 дан ортиқ тури бўлиб, уларнинг ҳар бири турли йиллар оралиғида гулга киради. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, кактуслар ичида гулламайдиганлари ҳам бор.

Кактусларни ўстиришда бир қанча қоидаларга амал қилиш лозим бўлади. Улар уй  ёки ховлининг турли жойига кўчирилган вақтда одатда сўлиб ёки қуриб қолади. Чунки кактуслар жойдан жойга кўчишни ёқтирмайди. Шу сабабли унга алоҳида муқим бир жой ажратганингиз маъқул.

Гуллаш арафасида турган кактусларни офтобга қаратиб бўлмайди. Гуллар сўлиб, очилмай қўяди.

Кактусларнинг тагига доимий равишда сув қуйиш ярамайди. У сувни “хуш” кўрмайди. Агар тувак ичида ёки ер таркибида сув кўпайиб кетса, кактусларда чириш жараёни бошланади.

Ўта кам сув ичадиган кактуслар ҳам яхши ўсмайди. Алоҳида айтиш лозимки, одатда гуллайдиган кактусларни парвариш қилаётган инсонлар кактуснинг узоқ йиллардан бери гулламаётганидан шикоят қилишади. Бунинг асосий сабаби ё хонанинг ўта иссиқлигидан ёки унга етарли даражада сув қуйилмаганидандир.

Кактуслар ҳам бошқа ўсимликлар каби захарланиши, касалланиши мумкин. Шу сабабли айнан улар учун мўлжалланган ўғитлардан фойдаланиш, маҳсус тайёрланадиган дорилар билан уларни парваришлаш керак бўлади.

Ҳовлида ўстириладиган аксарият кактусларни қишгача тувакларга ўтказиш тавсия этилади. Улар қишнинг совуқ кунларида нобуд бўлади.

Гуллайдиган кактусларнинг тури жуда ҳам кўп. Улар кактуснинг устки қисмидаги ранги, бўйи, гулларининг иси, туклари, игналари, гулларининг ҳажми, гулларининг ранги ва шакли билан фарқ қилади.

Бугун эътиборингизга гулловчи кактусларнинг турли суратларини ҳавола этамиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+31.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10860.14
USD 23.45
11182.69
EUR -132.98
185.88
RUB -10.7
1