1

Бош прокурорнинг Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Раиси билан учрашуви бўлиб ўтди

СИЁСАТ 12.03.2020, 18:50
Бош прокурорнинг Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Раиси билан учрашуви бўлиб ўтди

Бугун, 12 март куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси Раиси Александр Бастрыкин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида делегация вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.

Тарафлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. 

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик Дастури имзоланди. Ушбу ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Россия делегациясининг ташрифи шаклланган сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлиги қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1