АсосийSport

Боксчиларимиз Осиё чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда

Жорий йил Бангкок шаҳри (Таиланд)да ўтказиладиган Осиё чемпионати ҳамда бўлажак халқаро турнирларга қизғин тайёргарлик кўраётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда, дея хабар беради olamsport.com нашри.

Мазкур йиғинга терма жамоа мураббийлари Абдулла Қўчқоров (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Муроджон Ахмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Хуршид Тожибоев (-60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг), Исроил Мадримов (-69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг), Баҳодир Жалолов (+91 кг). Ўқув-машғулот йиғини 6 апрелга қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар