АсосийSport

Санжар Турсунов рақибига имконият қолдирмади

Россиянинг Анапа шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Николай Павлюков хотирасига бағишланган VIII халқаро турнирнинг саралаш баҳсларидан ўрин олган бир қатор жанглар бўлиб ўтди. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар беради.

Дастлаб россиялик Ян Гавриловга қарши рингга кўтарилган Беҳруз Раҳмонов (60 кг.) рақибини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 64 кг. вазн тоифасида иштирок этган Зиёдбек Ўролов қозоғистонлик Садреддин Аҳмедовга имкониятни бой бериб қўйди. 3:0. Шунингдек, 81 кг. вазнда ҳамюртимиз Санжар Турсунов мезбонлар вакили Рустам Ибрайхалиевга умуман имкоинят қолдирмади (3:0) ва кейинги босқичга йўл олди

Энди мусобақанинг 1/16 финалида Беҳруз Раҳмонов молдовалик Букша Доринга қарши ринга кўтарилса, Санжар Турсуновяна бир россиялик боксчи Муслим Гажимагомедов билан куч синашади.

Мусобақалар давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар