Сўнгги вақтларда Тошкент аҳолиси бозор расталаридан пиёз маҳсулотининг камайиб қолганидан хавотир билдиришган., дея хабар беради uz24.uz нашри.
Истеъмолчиларнинг сўзларига кўра, баъзи йирик савдо марказларида пиёз умуман сотувда йўқ. Табиий равишда пиёзнинг нархи ҳам кўтарилган: 1 кг пиёз 3 500-4000 сўм.
Кўчилик бу ҳолатни қишки мавсум тугаб, захирадаги пиёзлар янги ҳосилга қадар камайиб қолиши билан боғлашмоқда.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси UZ24 га хабар қилишича, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам пиёз тақчиллиги кузатилмоқда. Бу маҳсулот асосан Қозоғистондан олиб келинади. “Тошбозорсавдо” уюшмаси эса мазкур вазиятга изоҳ бермади.
Ўтган йилнинг октябрида ЎзА берган маълумотга кўра, 2014-2015 йиллар куз-қиш даврида 24,3 минг тонна пиёз ғамланган.





