1

“Махсустранс”нинг 574 та чиқинди йиғиш майдонлари ва 435 та махсус техникалари кунлик равишда дезинфекция қилинмоқда (Фоторепортаж)

ЖАМИЯТ 23.03.2020, 14:31
Теглар: Фото
“Махсустранс”нинг 574 та чиқинди йиғиш майдонлари ва 435 та махсус техникалари кунлик равишда дезинфекция қилинмоқда (Фоторепортаж)

Маълумки, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинганлиги ва бунга кўра барча давлат ва жамоат жойларида санитар-гигиеник қоидаларга амал қилиш чоралари амалга оширилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда “Махсустранс” ИЧБ Давлат унитар корхонаси Санитария эпидемиология станциялари билан шартнома имзолади. Унга кўра, мавжуд барча автокорхона филиаллари, сервислар, автоколонналар, 574 та чиқинди йиғиш майдонлари, 435 та махсус техникалар доимий равишда дезинфекция килиняпти.

Бугунги кунда “Махсустранс” ДУК барча ишга чиқиши зарур бўлган ходимлари махсус дезинфекция қилинган автобусларда ташилиб, уларга доимий равишда тиббий ниқоблар тарқатилиши йўлга қўйилган, ишга чиқишига зарурат бўлмаган ходимлар эса уй шароитида масофадан туриб фаолият олиб бориши учун барча шароитлар яратилган. 

 

Бундан ташқари чиқинди орқали вирус ташилишининг олдини олиш мақсадида “Махсустранс”га тегишли Яшнобод, Юнуобод, Яккасарой туманларида жойлашган барча қайта юклаш шаҳобчаларида ҳам дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Тошкент шаҳридан бир кунда 2 минг тоннагача чиқинди олиб чиқилишини инбатга олиб, “Махсустранс” ўз фаолиятини одатий режимида давом эттиради фуқаролардан эса уйда қолишларини сўраб қолади.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1