АсосийSport

Ёш шахматчи Жавоҳир Синдаров БААда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

2014 йили мактаб ўқувчилари орасида чемпион бўлган Жавоҳир Синдаров Ал-Айнда (БАА) 15 ёшгача спортчилар орасида стандарт шахмат бўйича бўлиб ўтадиган Al-Ain Youth U15 International Championship 2015 халқаро шахмат турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Шу йилнинг 6-8 апрель кунлари ўтказиладиган мусобақаларда шахматчимиз олтинчи старт рақами остида иштироки этади.
Турнирда 15 давлатнинг 114 нафар ёш шахматчилари қатнашади. Рейтинг фаворитлар – ФИДЕ усталари Виктор Матвишен (2376, Украина), Денис Махнев (2347, Қозоғистон) ва Абдулла Гадимбайли (2332, Озарбайжон).

magichess.uz маълумотига кўра, мусобақа 9 турдан иборат швейцар тизими бўйича ўтказилади – кунига 2 турдан. Вақт назорати – биринчи юришнинг 30 сониялик қўшилиши билан 90 дақиқа. Турнирда ўнта асосий (биринчи ўрин учун 4 минг долл.) ва кўплаб махсус совринлар мавжуд, деб ёзади telegraf.uz нашри.

 

    Бошқа янгиликлар