АсосийJamiyat

Битирувчиларга туризм соҳасида иш ўринлари таклиф этилади

Шу йилнинг 16 апрель куни “Ўзбектуризм” МК Республика илмий-ўқув консалтинг маркази томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида республикадаги олийгоҳлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун туризм соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади.

Тадбирнинг асосий мақсади – битирувчиларни ихтисослиги бўйича туризм соҳаси корхоналарида ишга жойлаштириш имконияти ҳамда туризм фаолияти субъектларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат, деб ёзмоқда telegraf.uz “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати маълумотлари асосида. 

    Бошқа янгиликлар