1

Интернет нашрларида УЗИ текшируви вақтида она қорнида онаси айтган қўшиққа рақс тушаётган ҳомила видеоси машхур бўлмоқда (видео

ДУНЁ 06.04.2015, 16:48
Интернет нашрларида УЗИ текшируви вақтида она қорнида онаси айтган қўшиққа рақс тушаётган ҳомила видеоси машхур бўлмоқда (видео

Интернет нашрлари, хусусан YouTube’да ЎЗИ текшируви вақтида она қорнида бўлишига қарамай, онасининг овозини эшитиб, жажжи қўллари билан чапак чалаётган ҳомиланинг видеоси тобора машхур бўлиб бормоқда. Бир неча кун ичида ушбу видео 6 175 312 марта кўрилган.

14 ҳафталик ҳомиласининг ғайритабиий эканини балки аёл аллақачон сезгандир. Ҳар ҳолда ҳомила ўз онасининг "Clap your hands" (Қўлларинг билан чапак чал) қўшиғини куйлаган вақтларида УЗИ текширув монитори орқали ҳомиланинг қўлларини чапак қилиб ўйнаётгани яққол кўриниб турибди. Видеони тамоша қилганлар орасида бўлажак ота-онани табриклаган ва бунинг шунчаки УЗИдаги видеотасмани қайта қайта бир-бирига улаш орқали ҳосил қилинган ёлғон дея билдирган фикр билдирганлар ҳам бор.

Сиз ҳам ушбу видеони тамоша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1