1

Коронавирус бор-йўқлигини билиш мақсадида фуқародан қон олиш учун ҳамшира 36 минг сўм сўраган...

ЖИНОЯТ 24.03.2020, 17:53
Теглар: коронавирус, пора
Коронавирус бор-йўқлигини билиш мақсадида фуқародан қон олиш учун ҳамшира 36 минг сўм сўраган...

"Коронавирус бор-йўқлигини билиш мақсадида фуқародан қон олгани учун ҳамшира 36 минг сўм сўраган. Ҳозирги вазиятда бу мумкинми?" деб савол берилди онлайн брифинг чоғида ССВ мутахассисларига. 

Ушбу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков онлайн ўтказилган бирифингда жавоб берди.

– Коронавирус инфекцияси бор-йўқлигини текшириш учун қон намунаси олинмайди. Бунинг учун томоқдан, ютумдан, балғамдан суртма олинмоқда. Демак бу қон намунаси бошқа таҳлил учун олинган ёки нотўғри маълумот етказилган. Қон намунаси фақатгина бемор коронавирус касаллигидан фориғ бўлганидан кейин, ҳосил бўлган иммун тизимини баҳолаш мақсадида олинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1