АсосийСпорт

Ўзбекистон қишки Олимпиадага 4 та йўлланма қўлга киритди

Делегация Милан–Кортина–2026 ўйинларида тоғ чанғиси ва шорт-трек йўналишларида иштирок этади.

'Ўзбекистон қишки Олимпиадага 4 та йўлланма қўлга киритди'ning rasmi

Ўзбекистон делегацияси Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари учун 4 та йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Саралаш натижаларига кўра, Дмитрий Чигирёв ва Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик баҳсларида, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ҳамда гигант-слалом йўналишларида, Даниил Ейбог эса шорт-трекнинг 500 метр масофасида Олимпиада лицензиясига эга чиқди.

Бироқ тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирёв жароҳат олиб, мусобақагача сафга қайта олмади. Шу сабабли Ўзбекистон делегацияси Олимпиадада тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларидагина қатнашади.

    Бошқа янгиликлар