АсосийСиёсат

Коррупцияга қарши назорат тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Президент қарорлари билан давлат бошқаруви органларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат соҳасида қатор янги лавозимлар белгилаб берилди.

'Коррупцияга қарши назорат тизимида янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Жумладан:

Отабек Турдимухаммадович Раҳмонов Бош вазирнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди; у Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Баходир Зокир ўғли Нормуродов Бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди; у Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шуъба мудири лавозимидан озод қилинди.

Жалол Жабборович Қурбонов Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди; у Президент Администрацияси Канцелярияси мудири лавозимидан озод қилинди.

    Бошқа янгиликлар