30 январь куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -3...-5 даража совуқ, кундузи +3...+5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража совуқ, баъзи жойларда -13...-15 даража совуққача, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража совуқ, кундузи -4 даража совуқ, +1 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, 29-30 январь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинган






