АсосийSport

Ёшларимиз иккинчи ўйинда ҳам Зеландияни мағлуб этишди

Ўзбекистон ва Янги Зеландия ёшлар (U-20) терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам Равшан Ҳайдаров шогирдлари ғалаба қозонишди. Фарғонада бўлгани каби бу сафар ҳам ёшларимиз битта тўп фарқи билан рақибни мағлуб этишди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Элдор Шомуродов 19-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлим стартида ҳимоячимизнинг хатосидан унумли фойдаланган Алекс Руфер ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган мувозанатни тиклади. Захирадан ўйинга қўшилган Миржамол Қосимов эса жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба билан ўйинга мантиқий якун ясади.

Тошкент. “ЖАР” стадиони.

ЎЗБЕКИСТОН (U-20) – ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ (U-20) - 2:1

Голлар: Шомуродов 19, Қосимов 78 – Руфер 47.

Ўзбекистон (U-20): Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Одил Ҳамробеков (Жавоҳир Сидиқов 46), Элдор Шомуродов (Эргаш Исмоилов 88), Отабек Шукуров, Темур Толипов (Акромжон Комилов 58), Сардор Азимов (Акобир Тўраев 58), Равшан Хурсанов (Миржамол Қосимов 46), Достон Турсунов, Хуршид Ғиёсов (Намжмиддин Нормуродов 88).

Янги Зеландия (U-20): Никола Занев, Деклан Уайн, Жесси Эдж (Брок Мессенжер 62), Адам Митчелл (Кори Браун 62), Самуэль Бротертон, Мосес Дайер, Клайтон Льюис, Алекс Руфер (Жудд Бэйкер 84), Мэтью Ридентон (Те Вихонги 84). Ноа Биллингслей (Андре Де Йонг 68), Николас Дел (Эндрю Блэйк 46).

    Бошқа янгиликлар